Зеленский “қора шаҳзода” билан учрашди
Олам
−
13 Июнь
7595Украина Президенти Владимир Зеленский Саудия Арабистонига етиб борди ва у ерда подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди. Бу ҳақда Украина Президенти девони хабар берди.
Билдирилишича, томонлар Украина ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиб, аввалги келишувларни амалга оширишнинг яхши динамикасини қайд этишган.
Шунингдек, “биринчи Глобал Тинчлик Саммитига тайёргарлик, унинг кутилаётган натижалари ва уларни амалга ошириш эҳтимоли, Украина учун ҳақиқий тинчликка ёндашув” муҳокама қилинган.
Етакчилар халқаро вазият ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашган. Зеленскийнинг айтишича, Украина Саудия Арабистонидан мамлакатда тинчликни тезда тиклашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Саудия Арабистони Швейцарияда ташкил этилаётган Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича конференцияга ўз вакилларини юборишни режалаштирмаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь