Зеленский Қатар Амири билан музокара ўтказади
Олам
−
05 Июнь
5976Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 5 июнь куни Қатарга борди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, у Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар ўтказади.
Украина раҳбари Қатар Тинчлик саммитига тайёргарлик кўришда фаол иштирок этгани ва унда одамларнинг уйига қайтиши, глобал озиқ-овқат ва ядровий-энергетика хавфсизлиги учун Яқин Шарқ овозларидан бирига айланиши кераклигини таъкидлади. .
Зеленский украиналик болаларнинг Россиядан қайтарилиши ҳақида Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан гаплашишларини айтди.
“Украиналик болаларни қайтариш бўйича халқаро коалиция доирасида ҳам, кун тартибидан ўрин олган Тинчлик саммити доирасида ҳам бу ишни давом эттириш ҳақида гаплашамиз”, деб ёзган Президент.
Томонлар, шунингдек, бир қатор икки томонлама иқтисодий ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Швейцарияда 15-16 июнь кунлари Украинада тинчликка эришиш йўлида мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини муҳокама қилиш режалаштирилган саммит бўлиб ўтади. Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, томонлар учрашувда, жумладан, ядровий ва озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек, “ҳамма учун” формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Саммитга 160 дан ортиқ давлат таклиф этилган. Россия таклиф этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Швейцариядаги тадбирда АҚШ Президенти Жо Байден эмас, балки вице-президент Камола Ҳаррис қатнашиши маълум қилинганди. Хитой ва Саудия Арабистони ҳам мазкур конференцияда иштирок этмаслиги хабар қилинди.
LiveБарчаси