Зеленский Германияга борди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 28 май куни Берлинга етиб борди. Унинг самолёти пойтахтнинг Шенефельд аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Германияда ҳарбий шараф билан қабул қилинган Зеленский аллақачон Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашган.

Германия ҳукуматининг расмий вакили Стефан Корнелиуснинг маълум қилишича, Владимир Зеленскийнинг ташрифи чоғида “Германиянинг Украинани қўллаб-қувватлаши ва Россия билан урушда ўт очишни тўхтатиш ҳаракатлари” муҳокама қилинади. Мерц ва Зеленскийнинг қўшма матбуот анжумани 13:30 (Москва вақти билан 16:30) га режалаштирилган.

Шундан сўнг Украина раҳбари давлат раҳбарининг расмий қароргоҳи – Беллевю саройида Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади.

Мерцнинг партияси ва мухолифат канцлерни Россия босқинидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага TAURUS қанотли ракеталарини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилишга чақирмоқда. Хусусан, бу Христиан демократик иттифоқидан ташқи сиёсат бўйича эксперт Родерих Кизеветтер айтиб ўтди.

Германияга ташрифи олдидан Владимир Зеленский тинчлик музокаралари бўйича олий даражадаги – ҳам икки томонлама, ҳам уч томонлама, хусусан, Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп иштирокида учрашувларга тайёр эканини айтди.

“Биз “Трамп – Путин – мен” форматига тайёрмиз, “Трамп – Путин”, “Трамп – Зеленский”, кейин эса уччаламиз форматига тайёрмиз. Айтмоқчиманки, бу тарқоқ учрашувлар эмас”, деди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Америка ва Россия томонлари Киевнинг бундай тайёрлигидан хабардор бўлган.

Маълумот учун, Зеленский Берлинга охирги марта 2024 йил октябрь ойида Мерцдан олдинги канцлер Олаф Шольц билан музокаралар учун борган. Фридрих Мерц эса жорий йил май ойи бошида лавозимга киришганидан кўп ўтмай, Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳамда Буюк Британия ва Полша Бош вазирлари Кир Стармер ва Дональд Туск билан биргаликда Киевга ташриф буюрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Владимир Зеленский Берлин Фридрих Мерц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг