Зеленский Гаагада Трамп билан учрашади
Олам
−
25 Июнь 2025 4894 1 дақиқа
Бугун, 25 июнь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Украина Президенти Владимир Зеленский Гаагада ўтаётган НАТО саммити доирасида учрашади. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига таяниб, “Politico” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Зеленский ҳам мазкур учрашувга тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.
“Ҳа, мен Трамп билан учрашишни режалаштиряпман. Жамоалар ишлаяпти. Очиғини айтаман, қандай бўлишини билмайман”, дейди Зеленский.
Нашрнинг бошқа бир манбасига кўра , НАТОнинг Гаагада бўлиб ўтадиган саммитида Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилоти мамлакатлари Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, лекин блокка кириш учун аниқ муддатни айтишмайди.
Қайд этиш жоиз, мамлакат раҳбарлари охирги марта жорий йилнинг 29 апрель куни Лотин Америкасидан чиққан биринчи папа ҳисобланувчи Францискнинг дафн маросимида учрашган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский 24-25 июнь кунлари Гаагада бўлиб ўтадиган НАТО саммитига таклиф қилинганини маълум қилганди.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси