Зеленский Эрдўғанни княз Ярослав Мудрий ордени билан мукофотлади

Олам

image

Туркияда амалий ташриф билан бўлган Украина Президенти Владимир Зеленский Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни 1-даражали княз Ярослав Мудрий ордени билан тақдирлади. 

Тақдирлаш маросими икки мамлакат раҳбарлари иштирокидаги Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг мажлисидан кейин бўлиб ўтди. 

Қайд этилишича, Украина Президентининг Фармонига мувофиқ, Туркия Президенти Украина-Туркия давлатлараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, Украинанинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун орден билан мукофотланган.

Ражаб Тойиб Эрдўған Украина давлати раҳбарига мукофот учун миннатдорлик билдирган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг