Зеленский дўстлик учун фойдали деб билган давлатларини эълон қилди 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский дўстлик учун фойдали деб ҳисоблаган мамлакатларини маълум қилди. Давлат раҳбари ушбу рўйхатни “Украина 30. Халқаро сиёсат” форумидаги нутқи пайтида эълон қилган.  

Зеленский рўйхатга АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Канада, Туркия, Хитой, Латвия, Литва, Эстония, Озарбайжон, Грузия ва Руминияни киритган. Шу билан бирга, Зеленский Осиё ва Африка мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. 

Ўз нутқи доирасида Украина Президенти Вашингтонда АҚШ Президенти Жо Байден билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида ҳам гапирган. Ушбу учрашувда бошқа мавзулар қатори Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши масаласи ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина бу йўналишда етарлича қадам ташлаган. 

Шунингдек, Зеленский Украина “Қрим платформаси”ни ишга туширишга фаол тайёргарлик кўраётганини эслатган. 

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг девони раҳбари ўринбосари Андрей Сибига Украинанинг асосий дўстларини эълон қилганди. Сибига дўст давлатлар қаторига АҚШ, Канада, Литва, Польша, Туркия, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Скандинавия давлатларини киритганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

449

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг