Украина ўзига дўст давлатларни маълум қилди
Олам
−
12 Июнь 2021
10263Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг девони раҳбари ўринбосари Андрей Сибига Украинанинг асосий дўстларини эълон қилди. У бу ҳақда YouTube’даги “Европа ҳақиқати” каналига берган интервьюсида гапирган.
“Улар АҚШ, Канада, албатта, Литва, Польша, Туркия ва биз стратегик шериклик алоқаларини ўрнатаётган бошқа мамлакатлар. Биз уларнинг сони кўпайишига умид қиламиз. Бутун Болтиқбўйи мамлакатлар ҳам ушбу доирага киради. Шунингдек, Скандинавия давлатлари”, деган Сибига.
Унинг таъкидлашича, Украина стратегик шериклик алоқаси бўлган мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатишга интилади. Шунингдек, Сибига Венгрия Украинанинг дўсти бўла оладими деган саволга ҳам жавоб берган.
“Албатта, қўшнилар билан дўстона муносабатлар ўрнатиш ҳар доим ҳар бир давлат учун устувор вазифадир. Дипломатия нуқтаи назаридан Венгрия бизнинг Европа Иттифоқидаги муҳим шеригимиз, қўшни, НАТО мамлакатидир. Шунинг учун у биз учун жуда муҳим мамлакат”, деган Сибига.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг дўстларидан бири бўлган АҚШ Украина хавфсизлигини кафолатлашини маълум қилганди.