Зеленская АҚШга Украинанинг ғалабага ишончини ифодаловчи костюмда келди
Бу қизиқ
−
20 Сентябрь 2023
10852Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси АҚШга ташрифи чоғида турмуш ўртоғига ҳамроҳлик қилди ва БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг биринчи кунида Украина бредининг нафис костюмида кўриниш берди.
Президент ва биринчи хоним 18 сентябрь куни кечқурун Нью-Йоркка етиб келди. Биринчи хоним самолётдан Кристина Бобкова томонидан яратилган нафис костюмда тушиб келган. Қайд этилишича, унинг ушбу либосни танлашида рамзий маъно бор. Дизайнернинг сўзларига кўра, у украиналикларнинг ғалаба ва мамлакатнинг тикланиши ҳақидаги орзуларини ифодалайди.
Ушбу костюм “Dream” деб аталувчи тўпламга тегишли. Дизайнер уни уруш даврида ишлаётган, болаларини қутқарган, армияга қўшилган ва ўз ватанининг озодлиги учун курашаётган аёлларга бағишлаган. Шу сабабли ҳам дизайнер костюмни харбий курткани эслатувчи ямоқли чўнтаклар билан безатган.
Елена Зеленская, шунингдек, Украинанинг "Gunia Project" брендининг Владимир маржонлари ва "Guzema Jewelry" сирғаларидан ушбу кўринишини тўлдиришда фойдаланган.
Маълумот учун, Елена Зеленская Бош Ассамблеяга ташрифини "Халқаро Тенг иш ҳақи куни" тадбирида иштирок этишдан бошлади, унда Украина биринчи хоними маърузачилардан бири бўлди. Шунингдек, ушбу ташриф давомида Зеленская турли тадбирларда бир нечта нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Бунда ташқари, у АҚШга ташрифи давомида Клинтонлар оиласи (АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон ва унинг рафиқаси Хиллари Клинтон) ва ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашади, маданий меросни йўқ қилишга қарши курашга бағишланган кўргазманинг очилишида иштирок этади.
LiveБарчаси