Ўзбекистоннинг кўп марталик визаси неча пулга тушади?
Жамият
−
13 Март 2019
4695Кўп марталик уч йиллик виза расмийлаштирганлик ва берганлик учун консуллик йиғими миқдори белгиланди. Бу ҳақда "Норма" хабар берди.
Таъкидланишича, Президентнинг жорий йилнинг 6 март кунидаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифига қўшимча киритилди.
Кўп марталик уч йиллик визани расмийлаштирганлик ва берганлик учун 350 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими ундирилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, ЭКИҲнинг (инвестиция киритиш вақтида ўрнатилган) 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистонга инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўп марталик 3 йиллик виза расмийлаштиришлари мумкин. Унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистондан чиқмасдан чекланмаган миқдорда узайтириш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь