“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотиляпти
Жамият
−
12 Февраль 2019
20092Пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлигидан маълум қилинди.
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Меҳмонхонанинг архитектураси ўзида замонавий, европа услубларининг миллийлик билан уйғунлигини мужассамлаштиради. Бу ерда Европа стандарларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, аммо шарқ анъаналарини унутмаган ҳолда хизматлар кўрсатилади.
Маълум қилинишича, танлов предметининг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган.
Маълумот ўрнида, мазкур меҳмонхонада авваллари тошкентлик таниқли миллионер Ботир Раҳимов бошқарувида бўлган. Аввалроқ, унинг Алишер Усмонов оиласи собиқ келини Диёра Усмонова билан оила қургани ҳақида маълум қилган эдик.