Фотофакт: Диёра Усмонова оиласи ва турмуш ўртоғини маълум қилди

Жамият

image

Усмоновлар хонадонининг собиқ келини Диёра Усмонова турмушга чиққани, ўғил фарзанд кўргани ҳақида бир неча бор хабар берган эдик.

Дунёнинг бадавлат кишилари рўйхатида турувчи Алишер Усмоновнинг укаси Баҳодир Усмоновнинг келини бўлган Диёра Усмонова кўп йиллардан буён ОАВ диққат марказида бўлиб келади.

Баҳодир Усмоновнинг ўғли Бобур Усмонов билан турмуш қурган Диёра 2013 йил май ойида ЙТҲ сабаб бева қолган эди.

Ўз вақтида Бобур Усмонов Алишер Усмоновнинг севимли жияни, қолаверса, ягона меросхўри сифатида кўрилган.

Диёра эса 2 йилдан буён Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келади. Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, у тошкентлик таниқли тадбиркор Ботир Раҳимов (Ботир алюминий) билан турмуш қурган.

Диёра Усмонова куни кеча ижтимоий тармоқларга жойлаштирган суратида бу гаплар ҳақиқат эканини исботлади. Диёра жойлаган суратда миллонер Ботир Раҳимовни ҳам кўриш мумкин. Суратга эса "оила" деб изоҳ ёзилган, холос.

QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, Диёра Усмонова собиқ турмуш ўртоғининг оила аъзолари билан муносабатларни сақлаб қолган. Куни кеча Бобурнинг синглиси Ганя Усмонова ва онаси Диёранинг Истанбул марказидаги уйида меҳмон бўлишган.

Маълумот ўрнида, Диёранинг илк турмушидан Марям исмли қизи бор. Ботир Раҳимов билан турмушидан ўғил фарзанд кўрган Диёра, чақалоққа Икром деб исм берган.

Усмонова нафақат Алишер Усмонов оиласининг собиқ келини, балки Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёеванинг жияни ҳам.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Диёра Усмонова Алишер Усмонов Ботир Раҳимов

Баҳолаганлар

2381

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг