Ўзбек дзюдочилари Марокаш гран-присини мувaфаққият билан бошлашди

Спорт

image

Марокашда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда. Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини берувчи жорий турнирнинг биринчи куни Ўзбекистон спортчилари учун муваффақиятли якунланди. Мусобақанинг илк кунида эркаклар тоифасидаги иккала вазнда ҳам ўзбек дзюдочилари финалда иштирок этишди.

Дастлаб, 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шарофиддан Лутфуллаев олтин медаль учун кечган баҳсда украиналик Артём Лесиукка қарши курашди. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқламагач, “олтин очко”га мурожаат қилинди. Қўшимча вақтнинг 13 сониясида Лутфуллаев бажарган усул якунда терма жамоа учун мусобақадаги дастлабки олтин медални олиб келди.

Шундан сўнг, 66 килограммгача вазннинг финал баҳсида Сардор Нуруллаев чемпионлик учун курашди. Сардорга бу йўлда мисрлик Муҳаммад Абдулмавжуд рақиблик қилди. Беллашув давомида рақибидан устун эканлигини кўрсата олган Сардор учинчи дақиқа ўтиб бораётган пайтда рақибини соф усулга тушуриб, мисрлик дзюдочини муддатидан аввал мағлуб этишга эришди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш Гран-присининг биринчи кунида 2 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Марокаш гран-приси

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг