Зарафшонда икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида икки автобус ўртасида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 14:40 ларда, Зарафшон шаҳар, 11-кичик туман, “Жомий” масжиди чорраҳасида содир бўлган. Автобус ҳайдовчилари 1964 йилда туғилган Ҳ.Т. ва 1995 йилда туғилган А.Н. эканлиги айтилмоқда.

“Тўқнашув натижасида йўловчилардан бири шилиниш енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Зарафшон

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг