Зангиотадаги цехга ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2025 4355 1 дақиқа
Кеча, 26 октябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “целлофан” пакетлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 20:06 да туманнинг “Назарбек” МФЙ, Ҳуррият кўчасида жойлашган “целлофан” пакетлари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:17 да етиб бориб, соат 20:51 да ёнғин ўраб олинган ва соат 21:40 да ўчирилган.
Билдирилишича, тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель