Зангиота шифохонасида Миллий гвардия ва фуқаро ўртасида жанжал юз берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда “Мана, Зангиота ковид-марказидаги аҳвол” номли видеотасвир тарқалганди. Миллий гвардия масъуллари видеотасвирдаги ҳолат бўйича ўрганиш ўтказиб, вазият бўйича ахборот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 август куни соат 23:00 ларда фуқаро Э.З. онаси Л.Э.ни Зангиота тумани кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига (Зангиота-2) ётқизиш учун олиб келган.

Ушбу шифохона назорат ўтиш жойида хизмат олиб бораётган Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан навбатчи шифокорга хабар берилган.

Навбатчи шифокор чиққунига қадар фуқаро З.Э. шифохона хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини бажараётган Қўриқлаш бўлинмаси ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, уларни шаъни ва қадр-қимматини камситган ҳолда хизмат вазифасини бажаришларига тўсқинлик қилган.

Шунингдек, атрофдагилар эътиборини ўзига жалб қилиб жанжал келтириб чиқаришга ҳаракат қилган ва шифохонанинг тақиқланган ҳудудига кирмоқчи бўлган.

Кейинчалик шифохонада бўш жой юзага келиши билан бошқа беморлар қатори З.Э.нинг онаси ҳам навбат билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, мазкур муассасага келган барча беморлар шифохонадаги мавжуд бўш жойлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши ва жойлаштирилиши йўлга қўйилган бўлиб, бунда касалларни қабул қилишда субъектив омилларга йўл қўйилмайди.

Фуқаро З.Э.нинг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилгани сабабли, ҳозирда Тошкент вилояти Зангиота тумани ички ишлар бўлими томонидан ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун суд идораларига тақдим этилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ходимлари томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этилса, уларга нисбатан ҳам ўрнатилган тартибда қонуний чоралар кўрилишини маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг