Энди “ЗАГС” учун доимий яшаш жойига бориш шарт эмас

Жамият

image

Давлат хизматлари агентликларида жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан келиб яшаётган шахслар юқоридаги маълумотларни олиш учун доимий рўйхатда турган ҳудудларига бормасдан Тошкент шаҳридаги исталган Давлат хизматлари марказлари орқали олиши мумкин. Бу бошқа ҳудудларга ҳам тегишли.

Давлат хизматлари агентлиги хизматларидан фойдаланиш учун марказ ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

• паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

• ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома нусхаси;
   
• ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
   
• ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома;
   
• марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олинади.
Қарорга кўра, хизмат кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ФҲДЁ давлат хизматлари агентлиги доимий яшаш жойига

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг