“Ювентус”дан яна очко олиб ташланди. Клуб ЕЧЛсиз қолиши мумкин
Спорт
−
23 Май 2023
3603Молиявий фирибгарлик учун “Ювентус”дан 10 очко олиб ташланди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Италия футбол федерациясининг апелляция суди клубни молиявий фирибгарлик учун жазолаш тўғрисида қарор чиқарди.
69 очкога эга бўлган “кекса сеньора” А Серияда 2-ўринда кетаётган эди. Қарор кучга киргандан сўнг туринликлар 7-ўринга тушиб кетди. Энди клубни Европа Чемпионлар лигаси зонасидан 5 очко ажратиб турибди. Жамоанинг ҳали 3 та ўйини бор.
Январь ойида туринликлар 15 очкодан маҳрум бўлганди, аммо апелляция натижасида уларнинг очколари қайтарилди. Янги далиллар келиб тушганлиги сабабли иш қайта очилди.
Маълум бўлишича, прокурор Жузеппе Чине “Ювентус”дан 11 очко олиб ташлашни талаб қилган.
LiveБарчаси