Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди – ОАВ

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Фулад” клуби дарвозабони Ўткир Юсуповнинг CAFA Nations Cup турнирида олган жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда “Footballi” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Ўткир Юсупов “Фулад Хузистон” жамоасининг сўнгги кунлардаги машғулотларда қатнашмаяпти. У, эҳтимол, жарроҳлик амалиётига мурожаат қилиши мумкин, бироқ Юсуповнинг “Фулад” машғулотларига қачон қайтиши ҳозирча номаълум.

“Эртага “Фулад” Олий лиганинг тўртинчи турида “Хейбар Хуррамобод”ни қабул қилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Юсупов Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги CAFA Nations Cup-2025 финал учрашувида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Ушбу жароҳат туфайли дарвозабон Эронга кетмаган ва даволаниш учун Ўзбекистонда қолган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда Ўзбекистон Хожиакбар Алижоновнинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига Эрон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир чемпиони бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

CAFA Nations Cup Ўткир Юсупов Фулад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг