Юридик университети ректори энди вазир ўринбосари эмас – Президент фармони
Жамият
−
21 Май 2020
12672Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Адлия вазирлигининг марказий аппаратида тузилмасида қуйидагича ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилган:
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозими тугатилсин;
б) Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимини сақлаган ҳолда адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими тугатилсин;
в) Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарлари лавозимлари киритилсин;
г) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:
– Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси;
– Маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва мониторингини юритиш бошқармаси ташкил этилсин.
LiveБарчаси