Юнусобод туманида аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур воқеа юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълумотларга кўра, 2020 йил 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.  

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод қотиллик

Баҳолаганлар

1181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг