Юн Сок Ёль сўнгги дақиқагача таслим бўлмаслигини айтди
Олам
−
14 Декабрь
2273Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль ўзига нисбатан импичмент эълон қилинганидан сўнг сўнгги дақиқагача таслим бўлмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 14 декабрь куни халққа қилган мурожаатида сўз очди.
“Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Мен мамлакатим учун охирги дақиқагача танқидлар, рағбатлантиришлар ва қўллаб-қувватлашни ёдда тутган ҳолда барча имкониятларни ишга соламан”, деди у.
Корея раҳбари, шунингдек, барча саъй-ҳаракатларининг беҳуда бўлиши мумкинлигидан афсусда эканини билдириб, давлат хизматчиларини қонун бўйича импичмент эълон қилинганидан кейин президент вазифасини бажарувчи бўладиган Бош вазир Хан Док Су билан бирлашишга чақирди ва корейс халқининг хавфсизлигини таъминлашни сўради.
“Ҳозирги пайтда қийин ва оғир вақт бўлса ҳам илтимос, барчангиз ўз вазифаларингизни қатъият билан бажариб, позицияларингизга мос равишда ҳаракат қилинг. Барчангизни президент вазифасини бажарувчининг атрофида кучларни жамлаб, халқнинг бахти ва хавфсизлиги йўлида ишларни давом эттиришга чақираман”, деди Юн Сок Ёль.
Хан Док Су эса жуда оғир масъулиятни ҳис қилаётганини таъкидлаган.
“Мен фуқаролардан чин дилдан узр сўрамоқчиман. Ҳозирда энг муҳими мамлакат ишларида ҳеч қандай бўшлиқ қолмаслиги. Жанубий Кореянинг ички ва ташқи ҳолати жуда мушкул. Бизга катта масъулият юкланган. Буни биргаликда ҳал қилишимиз керак. Шунда мамлакатимиз бу инқирозни енгиб ўтиши мумкин. Ҳар бирингиздан бу оғир вазиятни ҳал қилишда ўз ҳиссангизни қўшишингизни кутяпман. Биздан ҳукуматнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда ёрдам сўраймиз”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея парламенти Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берган эди. Овоз беришда барча 300 депутат иштирок этган. Импичментни 204 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. 85 киши қарши чиққан, уч нафари бетараф, яна 8 овоз эса ҳақиқий эмас деб топган.
Эндиликда Конституциявий суд иш юритишни бошлайди ва импичментни тасдиқлаш ёки Юн Сок Ёлни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ишни кўриб чиқиш 6 ойгача давом этиши мумкин. Яъни суд 180 кун ичида уни президентлик лавозимидан озод этиш ёки унинг ваколатларини тиклашни аниқлаши мумкин. Агар у лавозимидан четлатиладиган бўлса, 2017 йилда собиқ президент Пак Кин Хедан кейин ҳокимиятдан четлатилган иккинчи президентга айланади ва 60 кун ичида унинг ўринбосарини танлаш учун миллий сайлов ўтказилиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь