Йўловчи поездида ёнғин! 46 киши қурбон бўлди
Олам
−
31 Октябрь 2019
6600Бугун, 31 октябрь куни Покистонда йўловчи поездида ёнғин чиқиши натижасида камида 46 киши ҳалок бўлди. Полициянинг маълум қилишича, йўловчилар нонушта тайёрлаш учун газ баллонидан фойдаланишганда портлаш юз берган.
Панжоб вилоятининг Раҳим Яр Хон шаҳри яқинида поезднинг учта вагони ёниб вайрон бўлган. Полиция бошлиғи қурбонлар сони 46 нафарга етганини билдирган.
Қурбонларнинг кўпи куйишдан эмас, поезддан сакраш натижасида ҳалок бўлган. Туман қутқарув хизмати раҳбари Бакир Ҳусайн вафот этганлар сони ортиши мумкинлигини ҳамда 15 киши жароҳат олганини маълум қилди.