Йўловчи “Қизил” йўлакда фош бўлди
Жамият
−
04 Сентябрь 2019
5858Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “қизил” йўлак орқали Ўзбекистондан хорижий давлатга чиқиб кетаётган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди.
Натижада, ушбу шахс белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 2 минг100 АҚШ доллари, 46 минг 500 Россия рубли ва 20минг қозоқ тенгесини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.