Йўлдошевнинг позицияси ким билан тўлдирилиши маълум бўлди
Спорт
−
27 Июль 2024 7592 1 дақиқа
Оилавий сабабларга кўра терма жамоа ихтиёрини вақтинча тарк этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг ўрнига Алишер Одиловни қайдномага киритиш юзасидан сўров юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ЎФАнинг бу масала юзасидан ташкилий қўмитага юборган сўрови қабул қилинган. Одилов Миср билан ўйин учун қайдномага киритилиши мумкин.

Маълумот учун, Алишер Одилов Тошкентнинг “Олимпик” клуби аъзоси ҳисобланади. Унинг трансфер қиймати 600 минг еврони ташкил этади. Жорий мавсум Одилов Ўзбекистон чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь