ЙТҲни содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи аниқланди
Жамият
−
23 Март 2019 6152 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йилнинг 17 март куни номаълум ҳайдовчи “Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши” йўлида аниқланмаган автомашинани ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Бу хақда ИИВ хабар бермоқда.
Натижада Б.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Б. “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Хозирда воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь