Йўл четида уй шароитида тайёрланган салқин ичимликлар сотиш мумкинми?
Жамият
−
03 Июнь 2020
7884Ёз фаслида йўл четида уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар сотиш мумкин эмас. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Бош инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
Ёз фаслида йўл четида уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар сотиш мумкинми?
"Йўқ, мумкин эмас. Рухсат этилмаган катта йўл ёқалари, нотурғун жойларда барча турдаги маҳсулотларни, жумладан уй шароитида тайёрланган салқин ичимликлар, бочкалардаги морслар, фрейзерда қуйиб бериладиган музқаймоқлар қатъиян ман этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 378- ва 251-сонли қарорларига мувофиқ ноқонуний кўча савдоси назорати солиқ органларига юклатилган", дейди Нурмат Отабеков.
Карантиндан чиққан фуқаро билан қўл бериб кўришиш мумкинми?
"Нафақат карантин зонадан келган, балки бошқа инсонлар билан ҳам қўл бериб, қучоқлашиб, бош уриштириб ва ўпишиб кўришиш мумкин эмас!", дейди Нурмат Отабеков.
Аввалроқ, АОКА штабида карантин вақтида МИБ одамларнинг уйидаги мол-мулкини хатлашга ҳаққи бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь