Юқори Чирчиқда ўқувчилар мунтазам мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди
Жамият
−
23 Ноябрь 2021
4650Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани 23-мактаб раҳбарияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Натижага кўра, синф раҳбари томонидан ўқувчилар ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 15 ноябрь куни дарс вақтида мактабнинг ховлисини ва ташқари ҳудудини мажбурий тарзда ишлатилганлиги аниқланган. Шунингдек, бу каби ҳолат ҳафтасига кўп маротаба такрорланиб келаётгани ўз тасдиғини топган.
Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси томонидан Вояга етмаганларнинг меҳнатидан маъмурий тарзда мажбурлаш йўли билан фойдаланганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 1482-моддасига асосан конуний чора куришлик учун, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь