Юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетиши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
10 Июнь 2024 5877 1 дақиқа
Кеча, 9 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Воқеа соат 18:30 атрофида содир бўлган. Корхоналар орасида ташкил этилган автомобиль йўлидаги кўприкда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Howo юк машинаси эҳтиётсизлик оқибатида дарёга тушиб кетган. Оқибатда машинада бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Damas каналга тушиб кетганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь