Тошкент вилоятида маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas каналга тушиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
27 Май
6145Кеча, 26 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Damas каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса соат 12:00 лар атрофида содир бўлган. 1990 йилда туғилган Олмалиқ шаҳрида яшовчи ҳайдовчи М.С. Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчадаги “Таначи-Бўка” каналига тушиб кетган. Автоуловда ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов техник шикастланган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи автоуловни бошқараётган вақтида маст ҳолда бўлгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни тунда Андижон вилоятида ҳаракатланиб кетаётган Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва Улуғнор каналига тушиб кетган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь