Юк машиналари ҳаракатига мавсумий чекловлар ўрнатилади – Президент қарори
Жамият
−
23 Октябрь 2023
13359Президент Шавкат Мирзиёев йўл хўжалигини янада такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб автомобиль йўлларида бажариладиган ишлар турларига қурилиш ва реконструкция, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киради.
Бундан ташқари, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда, йўл қурилиш ишларини бажаришда, шунингдек, уларни қабул қилишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутувчи тизим жорий этилади.
Йил бошидан бошлаб, автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш тугалланган объектларнинг асосий конструкция элементларига камида уч йиллик кафолат муддати жорий этилади.
Қарорда келтирилишича, автомобиль йўлларида ҳаво ҳарорати юқори бўлган даврда юк машиналари ва автопоездлар (тиркамалар) ҳаракатига мавсумий чекловлар ўрнатилади, фақатгина махсус транспорт воситалари бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни ўткан видеоселекторда йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини айтиб, Транспорт вазирини танқид қилган эди.
LiveБарчаси