Юк машиналар иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди (фото)

Жамият

image

Наманган вилоятида 3 та юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 3 киши вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 04 июль куни соат 05:00 да 63 ёшли А.Р., бошқарувида бўлган CAMC русумли юк автомашинани Поп тумани "Кўшминор" Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 227 километрида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ. нинг бошқарувида бўлган Isuzu юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи Isuzu юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ағдарилган хамда CAMC юк автомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Натижада CAMC юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва Isuzu юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ.лар ҳодиса жойида вафот этганлар. Иккинчи Isuzu русумли юк автомашинанинг ҳайдовчиси Н.Р., шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда бирданига 7 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг