Тошкентда юк машинаси метро кўпригига урилди
Жамият
−
11 Июль 2019 9007 1 дақиқа
Пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида юк машинаси метро кўпригига урилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа бугун, 11 июль куни соат 17:10 да юз берган. Байналминал кўчасидан Бунёдкор кўчаси томон ҳаракатланаётган юк машинаси ва унга ўрнатилган контейнер метро кўприги конструкциясига бориб урилган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида метро кўпригига зарар этмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь