ЙТҲда бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди ва 5 нафари жабрланди

Жамият

image

Бугун, 12 октябрь куни Россиянинг Саратов вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, беш нафари жабрланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати Россия ФВВнинг Саратов вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.

Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М. С. ҳалокат жойида вафот этди, 5 нафар ўзбекистонлик жароҳат билан туман шифохонага жойлаштирилди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда марҳуманинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди: +7-843-526-55-64,  +7-843-526-55-65.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг