ЙПХ ходимининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
26 Май 6070 2 дақиқа
Наманган шаҳрида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, ўз хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимининг ўлими билан боғлиқ мудҳиш ҳодиса юзасидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Исломжон Баҳодиров Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми, Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси билан 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шу билан бирга, унинг ҳаракатларида йўл-транспорт ҳодисасини содир қилиш жинояти қасддан содир қилинганлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг 77-бандига зид равишда ҳаракатланиб, ўша жиноятни содир қилганлиги айбли деб топилиб, унга нисбатан тегишли тартибда суд ҳукми билан жазо тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат 2025 йилнинг 21 ноябрь куни содир этилганди. ЙПХ ходимлари томонидан Наманган вилояти, Давлатобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Onix русумли автомашинага тўхташ ишораси берилганида, тегишли ҳужжатга эга бўлмаган ҳайдовчи ходимларга бўйсунмасдан қочишга уринган. Шу вақтда рация орқали олдинроқда хизмат олиб бораётган катта сержант Ваҳобжон Мўминовга мазкур автомашинани тўхтатиш чорасини кўриш юзасидан хабар берилган. У ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, шу вақтда ҳайдовчи юқори тезлик билан ходимни уриб юбориб, унинг ҳаёти учун оғир тан жароҳати етказган. Катта сержант Вахобжон Мўминов вилоят Тиббиёт бирлашмасига олиб борилаётганида вафот этган.
Live
Барчаси