Telegram, Instagram, Facebook ўчирилганидан Мирзиёев ҳам хабар топди
Жамият
−
03 Ноябрь 2021
20181Ўзбекистонда оммалашган ижтимоий тармоқлар Youtube, Facebook, Telegram, Instagram ҳамда Мой Мир, Одноклассники, Linkedln’га қўйилган чеклов Президент Шавкат Мирзиёев аралашуви билан бекор қилинди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Ҳукумат кўрсатмасига асосан “Ўзкомназорат” томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилинган ҳаракат ҳақида Президент хабар топдилар. Уйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади”, деган Асадов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 ноябрь куни соат 19:30 лар атрофида Ўзбекистонда “Мой Мир”, “Одноклассники”, “Youtube”, “Facebook”, “Telegram”, “Instagram” ва “Linkedn” каби мессенжер ва ижтимоий тармоқлар фаолиятида узилишлар кузатила бошланди. Кейинроқ Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ушбу платформаларни Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига киритгани маълум бўлди.
Орадан кўп ўтмай, ушбу тармоқлар фаолиятига қўйилган чеклов расман бекор қилинди. Чекловни ўрнатган ташкилот Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси раҳбари Ғолибшер Мелибоевич Зияев Бош вазир қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
LiveБарчаси