Йиртқич амёба 17 ёшли қизнинг миясини еб битирди

Саломатлик

image

АҚШда 17 ёшли Меган исмли қиз сузиш учун кўлга борган ва 9 кундан кейин вафот этган. Бунга эса ўта хавфли бактерия сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Текширувлар шуни кўрсатдики, Меганнинг ўлимига кўл ва дарёларда яшовчи йиртқич амёба Наеглериа фоулери сабаб бўлган. У чўмилаётганда одамларнинг бурни орқали миясига жойлашиб олади ва инсон аъзосини еб битиради.

Наеглериа фоулери сўзма-сўз таржима қилинганда “мияни истеъмол қиладиган амёба” деган маънони англатади. Бу бактерияларни истеъмол қиладиган микроорганизм бўлиб, жуда кам учрайди ва тўсатдан оғир ўлимга олиб келадиган мия инфекциясини келтириб чиқаради. Бу микроорганизм одатда илиқ чучук сув ҳавзаларида, хусусан, кўллар, дарёлар, иссиқ булоқлар, илиқ сув чиқариш саноатлари ёки электр станциялари, қудуқ суви, кам хлорланган сузиш ҳавзалари, сув иситгичлари, тупроқ ва баъзи сув қувурларида учрайди. 

Наеглериоз инфекцияси 1965 йилда Австралияда,1962 йилдан 1965 йилгача Чехословакия, 2003, 2011, 2013 ва 2020 йилларда АҚШ, 2008 йилда эса Покистон қайд этилган.

Шу сабабдан, тақиқланган ва текширилмаган сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаёт учун жуда хавфлидир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Мисрнинг Қена провинциясидаги Эл-Аликат қишлоғи аҳолисида денге безгаги аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мия кўл йиртқич амёба Наеглериа фоулери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг