Йиртқич ҳайвон – Роган чемпион Оливейра ҳақида
Спорт
−
24 Декабрь 2021
4208Таниқли UFC шарҳловчиси Жо Роган енгил вазн тоифаси чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейра билан муносабатлари ҳақида гапирди.
“У йиртқич ҳайвон, лекин одамлар бундай деб ўйламайдилар, чунки унинг ютқазган пайтлари ҳам бўлган. Поль Фельдер уни мағлуб этди, Каб Суонсон уни нокаут қилди. Аммо ҳозир Оливейра яхшиланди ва ҳамма у билан ҳисоб-китоб қилиб олиши керак. Чарльз UFC'га 20 ёшида ўтган. Оливейра элитада ўсди ва ривожланди эндиликда камарни ушлаб туришга имкон берадиган даражага етди”, дейди Роган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile arena”да UFC 269 турнирининг асосий жангида енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейра (32-8) дивизионнинг биринчи рақамли жангчиси америкалик Дастин Порьени (28-7) мағлуб этиб, ўз унвонини сақлаб қолган эди.
LiveБарчаси