Йил якунлари: Ўзбекистонда рақамли логистика қандай ривожланмоқда
Бизнес
−
15:00
1156Ўзбекистон тобора минтақанинг жозибалироқ логистик хабига айланмоқда.
Халқаро “ATI.SU юк ташишлар биржаси” ваколатхонасининг директори Фарид Воҳидов йил сарҳисобини чиқарди ва арзон, лекин самарали рақамли ечимлар юк ташувчилар ва юк жўнатувчиларга юзага келаётган имкониятларни рўёбга чиқаришда қандай ёрдам бераётгани ҳақида сўзлади.
2024 йилда Халқаро “ATI.SU юк ташишлар биржаси”нинг Ўзбекистондаги фойдаланувчилар сони 2,5 баробарга ўсди ва бу тармоқдаги рақамли платформалар машҳурлигининг ўсишига далолат қилди.
Фикрингизча, юк соҳиблари, экспедиторлар, юк ташувчиларнинг логистикани автоматлаштиришга қизиқишини нима билан изоҳлаш мумкин?
— Юк ташиш соҳасини автоматлаштириш – умумжаҳон тренд. Бутун дунёда логистикани рақамлаштиришга харажатлар 2031 йилгача ҳар йили 11,4% га ўсиб боради. 2024 йил якунларига кўра, улар аллақачон 36 млрд доллардан ошган.
Ўзбекистонда ҳам автоматлаштиришга қизиқиш ўсмоқда. Биринчидан, бунга республика ва Евроосиёдаги барча давлатлар иқтисодиётлари учун логистиканинг аҳамияти ошганлиги сабаб бўлди. Транспорт йўналишлари қайтадан тузилмоқда, “Буюк Ипак Йўли” қайта тикланмоқда. Агар олдинлари Хитойдан Европага ва тескари томонга юклар асосан Сувайш канали ва Россия орқали ўтган бўлса, энди Марказий Осиё орқали муқобил йўналишлар билан юк ташиш кўпайиб бормоқда. Халқаро логистикани қуриш учун тармоқ жаҳон стандартларига мувофиқ келиши лозим. Рақамлаштиришсиз эса, бунинг иложи йўқ.
Иккинчидан, автоматлаштиришнинг замонавий воситалари пайдо бўлмоқда. Улар катта сармояларсиз алоҳида логистика амалиётларини ва умуман, юк ташишни автоматлаштириш имконини беради. Масалан, “ATI.SU юк ташишлар биржаси” – бу юк ташувчиларга – юк, юк соҳибларига эса – ишончли транспорт компанияларини топишда ёрдам берадиган платформадир. Компаниялар янги имкониятлардан фойдаланиб кўрадилар ва кейин эски жараёнларга қайтгилари келмай қолади.
Учинчидан, рақамлаштириш – бу ўткинчи мода эмас, заруратдир. Кўплаб компаниялар буни тушунади ва ҳозирданоқ рақамли технологияларга сармоя киритади. Компаниялар мослашувчанроқ, самаралироқ ҳамда янги чақириқлар ва мижозлар сўровларига тезкор муносабат билдира оладиган бўлади.
Яна автоматлаштириш логистикада битимлар хавфсизлигини оширади.
Келинг, битимлар хавфсизлиги ҳақида батафсилроқ сўз юритамиз. “ATI.SU биржаси”нинг қандай воситалари юк бутлигини таъминлашда ёрдам беради?
— “АTI.SU биржаси”нинг асосий функцияси – бу юклар ва ишончли юк ташувчиларни излаш. Айрим чекловлар истисно қилинганда, у рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар учун бепул хизмат қилади.
Бозор иштирокчилари контрагентларни текшириш учун Биржанинг имкониятидан фаол фойдаланадилар. Бунда “Иштирокчи паспорти” ёрдам беради, унда кўплаб фойдали маълумотлар мавжуд. Чунончи, “Рейтинг” қўйилмасида турли рангдаги юлдузлар шаклида иштирокчининг характеристикаси кўрсатилган. Юлдузлар иштирокчи Биржада ишларини қандай юритганига қараб берилади. Шаффоф юлдузлар аккаунт тасдиқланмаганлигига ишора қилади. Бу иштирокчи Биржага ўзи ҳақида маълумот бермаганлигини англатади. Қизил юлдузлар иштирокчининг аккаунти тасдиқланган бўлса-да, салбий мулоҳазаларга эгалигини кўрсатади. Баъзида у компаниянинг ҳамкорлар билан баҳсли вазиятни ҳал эта олмаганлигига боғлиқ бўлади. Яшил юлдузли иштирокчи, аксинча, ишончлилик ва профессионализмни намойиш этади. Юлдузлар қанча кўп бўлса, ҳамкорликдан мамнун ҳамкорлар сони ҳам шунча кўп саналади.
Шунингдек, “Рейтинг”да иштирокчининг “Виждонсиз ҳамкорлар” форумида тилга олингани ҳақида қайдлар қўйилади. Ҳамкорлик шартларини бузган ва бу ҳолатлар Биржа юристлари томонидан тасдиқланган компанияларда шундай бўлади.
Иштирокчининг ҳаракатлари унинг профилига мувофиқ бўлиши лозим. Агар компания юк ташувчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, у буюртмалар излаши лозим. Агар юк жўнатувчи бўлса, ташиш учун юк таклиф қилиши керак.
“АTI.SU юк ташишлар биржаси” яна мижозларга контрагентларни текшириш учун бир нечта қўшимча сервисларни таклиф этади. Масалан, Россия ва Қозоғистондан ҳамкорларни танлаш учун “Светофор+” сервисидан фойдаланиш мумкин. У компаниянинг ишончлилигини баҳолайди, натижани ҳисобот ва светофорнинг уч рангидан бири шаклида сигнал кўринишида тақдим этади: қизил сигнал – компания фаолиятини тугатган, банкротлик ёки тугатилиш жараёнида; сариқ сигнал – компанияда маълумотлар ўзгарган, тафсилотни ҳисоботда аниқлаш керак; яшил сигнал – компания виждонан ишлайди, қарзлар ва қонун олдида муаммолар йўқ.
Қандай воситалар бизнес маржиналлигини ошириш имконини беради?
— Ўзбекистонда юк ташишлар ҳажми ўсиб бораётгани, лекин ставкалар кўтарилмаётганини кўрамиз. Бизнеснинг маржиналлиги юқори эмас, шу сабабли компаниялар ўз жараёнларини оптималлаштиришлари алоҳида аҳамиятлидир.
Биринчи навбатда, юк ташувчини излаш асосий функцияси, ходимга иш куни давомида кўпроқ юк жўнатишда ёрдам бериб, логистларнинг меҳнат сарфини сезиларли қисқартиради. Компания эса логистика бўлимини кенгайтирмай туриб ўсиш имконига эга бўлади – ошиб борадиган иш ҳажмини, рақамли платформа туфайли, мавжуд ишчиларнинг ўзлари уддалашади.
2025 йилда биз Ўзбекистонда янги сервисларни йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Масалан, “Реал юк ташувчи” сервиси, у юк жўнатувчига унинг контрагенти ўз транспортидан фойдаланишига ва воситачи эмаслигига ишонч ҳосил қилишда ёрдам беради. Бу юк соҳиби учун ташишлар нархини пасайтириш (воситачилар устамаси 40 фоизгача етиши мумкин), шунингдек логистик занжирнинг хавфсизлиги ва шаффофлигини оширишда хизмат қилади.
2025 йилда логистика бозорининг тараққиётини қандай трендлар белгилайди?
— Янги глобал йўналишлар шаклланишда давом этади. Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон халқаро логистикага фаол интеграцияланмоқда. Бу имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Ўзбекистонлик логистика ва транспорт компаниялари учун устувор ривожланиш йўлларидан бири Хитой йўналиши бўлади. Агар олдин Хитойдан ва Хитойга юкларнинг катта қисми темир йўл орқали ташилган бўлса, бугунги кунда биз бу йўналишда автомобилда юк ташиш ўсаётганини кузатамиз.
Давлат юк ташиш соҳасини рақамлаштиришнинг суръатини жадаллаштиришда давом этади. Чунончи, 2024 йилда Ўзбекистонда товар-транспорт юк хатларини мажбурий электрон кўринишда расмийлаштириш босқичма-босқич жорий этилади. Бу бозор иштирокчиларининг ишини анча соддалаштирди ва, масалан, чегаралардан ўтиш вақтини қисқартиради, қоғозбозчилик тўсиқлари ва коррупция эҳтимолини камайтиради.
Рақамлаштириш сари давлат курси – тижорат секторида автоматлаштириш драйвери. Давлат органлари билан ишлашда электрон ҳужжатлар одатий тусга кирса, бизнес жон-жон деб контрагентлар билан рақамли мулоқотга киришади.
Биз 2025 йилда “ATI.SU юк ташишлар биржаси” фойдаланувчиларининг сони сезиларли ўсишини кутмоқдамиз. Ва биз ўзбекистонлик компанияларнинг платформамизда ҳам техник, ҳам функционал нуқтаи назаридан қулай ишлашларини таъминлашга тайёрмиз.
Телефон: (+998) 90−821−00−52
Сайт: ati.su
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси