Европанинг етакчи авиакомпанияси бир неча ҳафтага етгулик пуллари қолганини маълум қилди
Олам
−
25 Апрель 2020
5407Германиянинг йирик авиакомпанияси Lufthansa Group 2020 йилнинг дастлабки уч ойида 1,2 миллиард евро миқдорида маблағ йўқотгани ҳақида хабар берди. “Financial Times” хабарига кўра, немис авиакомпанияси давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса, бир неча ҳафта ичида пул тугаб қолиши ҳақида огоҳлантирган.
Германия, Австрия, Бельгия ва Швейцария расмийларидан ёрдам сўраб мурожаат қилган немис компанияси ушбу йилнинг иккинчи чорагида “операцион йўқотишлар сезиларли даражада ошишини” кутаётганини маълум қилган.
Қолдиқ ликвидлиги 4,4 миллиард еврони ташкил этган компания қўшимча харажатлар, жумладан, рейслари бекор қилинган мижозларга қайтарилган маблағлар қиймати “кўп миллиард евро”ни ташкил этганлигини қўшимча қилди.
“Европанинг етакчи авикомпанияларидан бири ҳисобланувчи Lufthansa келгусида қарз олиш орқали ривожланаётган капитал талабларини қондира олмаслиги мумкин”, деб ёзади “Financial Times”.
LiveБарчаси