Европанинг энг кекса фуқароси коронавирусни енгди
Олам
−
09 Февраль 2021
3470Франция ва Европанинг энг кекса фуқароси, 116 ёшли Андрэ коронавирусни енгди.
Кекса аёлга жорий йилнинг 16 январь куни Тулондаги қариялар уйида коронавирус ташхиси қўйилган. Касаллик асоратларсиз бўлган.
Андрэнинг сўзларига кўра, уни қийнаган нарса ёлғизликда ўз-ўзини яккалаш бўлган.
Қариялар уйи вакилига кўра, яқинда 117 ёшни қаршилайдиган бемор вирусдан қўрқмаган, аксинча қўшниларидан хавотирда бўлган.
Андрэнинг ҳақиқий исми Люсиль Рандон. У 1904 йил 11 февралда туғилган. Аёл 41 ёшида роҳиба бўлиб, Виши шаҳридаги шифохонада ишлай бошлаган.
1979 йилдан у монастирдаги фаолиятини бошлаган, 2009 йилда қариялар уйига кўчиб ўтган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023