Европага коронавирус ва карантин чекловлари қайтяпти
Олам
−
17 Август 2020
12718Европа давлатларида коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланяпти. Карантин чоралари юмшатилган давлатларда инфекциянинг янги ўчоғлари пайдо бўла бошлади. Бунинг ортидан баъзи давлатлар карантин чораларини қайтаряпти.
15 август куни Францияда 3 минг кишида коронавирус аниқланди. Бу май ойида карантин чоралари юмшатилганидан кейинги энг юқори кўрсаткич.
Жамоат саломатлиги агентлиги маълумотига кўра, бир суткада 3 310 кишида коронавирус аниқланган. Бундан ташқари вируснинг 17 та янги ўчоғи қайд этилган.
Агентлик мамлакатнинг 23 та департаментида хавфли, 20 тасида пассив –хавфли, учтасида фавқулодда хавфли бўлиб турибди.
Вазиятнинг кейинчалик янада ёмонлашишининг олдини олиш учун агентлик одамларни ниқоб тақиш ва масофани сақлашга чақиряпти.
Испанияда ҳам бир суткада 3 минг киши коронавирусга чалинган. Мамлакатга карантин чекловлари қайтариляпти. Тунги клублар ёпилди, барларга тунги соат 00:00 гача ишлашга рухсат берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу чораларни касаллик тарқалиши кенгайиб кетмаслиги учун қабул қилди.
Шунингдек, кўчада 2 метрлик масофани сақлаш имкони бўлмаган жойларда тамаки чекиш ҳам тақиқланган. Испанлар энг кўп мана шу тақиққа норозилик билдирди. Чекувчилар бар ва террасаларда чакмаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Италияда август бошида кунлик касалланиш 500 нафарга етиши билан қатъий чоралар белгиланди. Италияда шу кунларда ёшларнинг севимли байрами Феррагосто нишонланди. Аммо дискотека ва ёпиқ жойларда ўйин-кулгу қилиш тақиқланди. Ўйнаш истаги бўлганлари очиқ ҳавода байрам қилди, бунда ниқо тақиш мажурий.
20 августда Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги рақамларга қараб. Чекловларни кучайтириши ҳам мумкин.
Италияда ҳам одамлар мактаблар одатдагидек 14 сентябрдан бошланадими йўқм, билолмаяпти.