Европада ЖЧ саралашининг тўпурарлари маълум бўлди

Спорт

image

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн ва Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай ЖЧ-2022 саралаш босқичи гуруҳ баҳсларининг энг яхши тўпурари бўлди. Ҳар икки футболчи рақиблар дарвозаларига 12 мартадан тўп киритган.

Кейн Англия терма жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказди ва Сан-Марино (4 гол), Албания (4), Польша (2), Андорра (1) ва Венгрия (1) дарвозаларини ишғол этди.

Депай эса ўнта учрашувда майдонга тушиб, Черногория (4 гол), Гибралтар (4), Туркия (3) ва Норвегия (1) посбонларини ожиз қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Харри Кейн 2021 йилда терма жамоа сафида киритган голлари сонини 16 тага етказиб олган эди. “Daily Mail” нашри хабарига кўра, Кейн Англия терма жамоаси сафида бир календарь йилида энг кўп гол уриш бўйича тарихий натижага эришган. Бунга қадар ушбу рекорд 1908 йилда рақиблар дарвозасига 12 марта тўп киритган Жорж Хилсдон ва Дин Дихига (1927 й) тегишли эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Харри Кейн FIFA Мемфис Депай

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг