Европада никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда

Олам

image

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Европа Иттифоқида (ЕИ) болаларнинг 41 фоизи расмий никоҳдан ўтмаган ота-оналардан дунёга келган. Иттифоқнинг еттита давлатида бу кўрсаткич 50 фоиздан ошиб кетди. Бу ҳақда “Eurostat” хабар берди.

Энг юқори кўрсаткичлар Болгария (62%), Франция (60%) ва Португалияда (59%) қайд этилган.

Энг паст кўрсаткичлар эса Греция (10%), Венгрия (24%) ва Хорватияда (26%) кузатилган.

2004–2024 йиллар оралиғида никоҳдан ташқари туғилишлар сони 18 та давлатда ўсган ва фақат 4 тасида камайган.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Европа Иттифоқи аҳолиси 451 миллион кишига етган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 1 миллионга кўпдир.

Энг кўп аҳоли Германияда истиқомат қилади — 84 миллион киши, бу ЕИ умумий аҳолисининг 19 фоизини ташкил этади. Шунингдек, йирик давлатлар қаторига қуйидагилар киради:

  • Франция: 69 миллион
  • Италия: 59 миллион
  • Испания: 49 миллион
  • Польша: 36 миллион.

Бу бешта давлат ҳиссасига Европа умумий аҳолисининг 66 фоизи тўғри келади.

Маълумотларга кўра, ЕИ аҳолисининг ўртача ёши 2005 йилдаги 39,6 ёшдан 2025 йилда 44,9 ёшгача кўтарилган. Энг юқори ўртача ёш Италияда (49,1 ёш) бўлса, энг паст ўртача ёш Ирландияда (39,6 ёш). Экспертларнинг таъкидлашича, бу вазият Европадаги демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ.

2024 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида тахминан 1,7 миллион никоҳ қайд этилган. Энг юқори никоҳ кўрсаткичлари Латвия, Руминия ва Австрияда кузатилган.

Ажрашишлар сони эса тахминан 0,7 миллионни ташкил этган. Энг юқори ажрашиш кўрсаткичлари Латвия, Литва ва Швецияда қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа расмий никоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг