Европада нега терактлар серияси бошланди? Эксперт фикр билдирди

Олам

image

Франция ва Австриянинг махфий хизматлари муҳожирлар жамоалари орасида тезкор-қидирув ишларини тўғри ташкил қила олмади. Бу эса ушбу давлатларда террористик ҳужумларни келтириб чиқарди. Бу фикрни Россиянинг “Альфа” бўлими фахрийлари ассоциациясининг фахрий Президенти Сергей Гончаров билдириб ўтди.

"Террористик ҳужум пайтида фуқароларни тўғридан-тўғри жисмоний ҳимоя қилиш махсус хизматларнинг асосий вазифаси эмас. Асосий вазифа – терактларнинг олдини олишдир. Афсуски, Франция ва Австрия махсус хизматлари бу иш билан шуғулланишмади", деб ҳисоблайди эксперт. 

Унинг сўзларига кўра, бу Ғарбий Европа давлатлари ҳокимиятининг миграция сиёсати натижаси бўлган. "Францияда ва Австрияда ҳам ушбу мамлакатлар жамиятининг бир қисмига айланмаган, у ерда иш топишни, ўқишни истамайдиган, баъзида ҳатто янги давлатларнинг тилини ўрганишни ҳам истамайдиган мигрант жамоалари шаклланди", дея таъкидлади Гончаров.

Унинг фикрига кўра, Ғарбий Европа давлатлари янги террор ҳужумларига тайёрланишлари керак. 

"Агар ушбу давлатларнинг маъмурлари ўзларининг миграция сиёсатини ўзгартирмаса, унда бундай террористик ҳужумлар қайта-қайта содир бўлиши мумкин. Эҳтимол, Европа шаҳарлари аҳолиси терроризм намоён бўлишига қарши курашиш учун ўзларини ҳимоя қилиш бўлинмаларини яратиши керак", деди эксперт.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа теракт

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг