Европада кучли сув тошқинлари одатий ҳолга айланиши мумкин

Олам

image

Марказий Европада рекорд даражадаги сув тошқинлари тез орада одатий ҳолга айланиши мумкин, чунки қитъа бутун дунёга қараганда тезроқ исимоқда. Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерацияси хабар берди.

“Марказий Европа ўн йилликлардаги энг ёмон сув тошқинларини бошдан кечирмоқда, бу тез орада янги нормага айланиши мумкин”, дейилади хабарда.

Нашрнинг маълум қилишича, Австрия, Чехия, Молдова, Польша ва Руминияда минглаб Қизил Хоч кўнгиллилари жабрланган одамларнинг эҳтиёжларини қондириш учун кеча-ю кундуз ишламоқда. Европанинг бутун дунёга қараганда тезроқ исиши билан бундай сув тошқинлари тарихий эмас, балки тез-тез ёки ҳар йили содир бўладиган ҳолатга айланиши мумкин.

Маълумот учун, сўнгги кунларда кучли ёғингарчилик ва ундан кейинги сув тошқинлари Словакия, Чехия, Польша, Австрия ва Руминиянинг кўплаб ҳудудларига зарар етказди. Кучли ёғингарчилик дарёларда сув сатҳининг кўтарилиб кетишига олиб келди. Хусусан, Чехияда сув тошқинлари туфайли 10,5 минг киши эвакуация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Бош вазири Дональд Туск мамлакат жанубидаги сув тошқинлари туфайли табиий офат режимини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа сув тошқин Қизил Ярим Ой Жамият

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made