Европада короновирус билан боғлиқ биринчи ўлим қайд этилди

Олам

image

Францияда 80 ёшни қаршилаган хитойлик сайёҳ коронавирусдан вафот этди. Бу Европадаги коронавирусга боғлиқ бўлган биринчи ўлим ҳолати ҳисобланади. Бу ҳақда Франция Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Агнес Боузен маълум қилди.

"16 январь куни Хубейдан Францияга келган хитойлик сайёҳ каронавирус сабабли вафот этди. Унда касаллик аниқланиши билан Бичат шифохонасига ётқизилган эди. Уни изоляция қилиш учун қаттиқ чоралар кўрилганди. Охирги кунларда унинг аҳволи ёмонлашиб бир неча кун реанимацияда ётган эди", деди Боузен.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмидаги Хубей вилояти Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар. Бу 2019-nCоV вируси эди. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий CОVID-2019 деб ном берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бу вирус билан касалланганлар сони 67 100 нафарга етган. Ундан ҳалок бўлганлар эса 1526 нафарни ташкил қилиб турибди. Бу вирусдан соғайганлар ҳам бор. Уларнинг сони 8206 нафарга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа короновирус

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг