Европада Исроил аскарлари илк бор ҳибсга олинди

Олам

image

Бельгиянинг Антверпен шаҳри яқинидаги Бом ҳудудида бўлиб ўтган Tomorrowland мусиқа фестивалида қатнашган исроиллик икки аскар ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу икки ҳарбий фестивалда ўз бўлинмасининг байроғи билан рақсга тушган ва уни тасвирга олган. Бу ҳолат Hind Rajab Foundation томонидан аниқланган. Шундан сўнг фонд ва Global Legal Action Network (GLAN) томонидан прокурорларга тақдим этилган шикоят асосида улар Бельгия полицияси томонидан қўлга олиниб, сўроқ қилинган.

Юқоридаги икки ташкилот берган шикоятга кўра, Исроил Мудофаа вазирлигининг ушбу аскарлари Ғазо секторида содир этилган оғир халқаро жиноятлар, жумладан, уруш жиноятлари ва геноцид учун жавобгар. Бундан ташқари, улар мажбурий кўчириш, Фаластин инфратузилмасини қасддан йўқ қилиш ва очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланишда айбланган.

Бельгия Федерал прокуратураси Бельгия судлари даъво қилинган ҳарбий жиноятлар бўйича экстратерриториал юрисдикцияга эга, деган хулосага келганидан кейин чора кўрганини айтган.

“Терговнинг ҳозирги босқичида бошқа маълумотлар берилмайди”, дейилади прокуратура баёнотида.

Аскарларнинг исми ошкор қилинмаган. Бу ҳолат Исроил аскарларининг Европада уруш жиноятлари бўйича биринчи ҳибсга олиниши сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада федерал полицияси Исроил армиясида хизмат қилган, Канада фуқаролигига эга бўлган ҳарбийлар устидан Ғазо секторида инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик гумони билан жиноий тергов ишларини бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

полиция Бельгия Global Legal Action Network (GLAN) Исроил аскарлари Tomorrowland мусиқа фестивали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг