Европа Украинасиз Россия армиясига дош беролмайди – Зеленский
Олам
−
16 Январь
2876Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 15 январь куни Польшага ташрифи давомида Европа Украинасиз Россияга қарши чиқолмаслигини айтди. Бу ҳақдаги суҳбатни "Onet" нашри эълон қилди.
"Украина армиясисиз Европа Россия армиясига дош беролмайди", деган Украина Президенти.
Зеленскийга кўра, Россия Европа мамлакатларига бостириб киришидан олдин Украина ғалабага эришиши керак. Агар Россия юриш бошласа, Европа давлатлари бунга дош беролмайди.
“Россияда қурол-яроғ ва одам кўпроқ ва Россия европаликларга қараганда шафқатсиз", деган у.
Шунингдек, Зеленский Трамп тинчликни таминлаш учун тинимсиз ҳаракат қилаётганини айтган.
“Трамп урушни тўхтатмоқчи. Буни унинг ўзи айтди. У Россияга босим ўтказишга, таъсир кўрсатишга қодир. Ишончим комилки, Россия АҚШ, Хитой ва бирлашган Европадан чўчийди”, деган Украина етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Украина Президенти Владимир Зеленский янги узоқ муддатли ҳамкорлик шартномасини имзолаши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь