Европа мамлакатларининг яна бирида қаттиқ карантин жорий этилди

Олам

image

Бельгияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бораётгани сабаб яна қаттиқ карантин жорий этилди. Бу ҳақда қироллик Бош вазири Александер Де Кроо маълум қилди.

Европа мамлакатида озиқ-овқат дўконларидан бошқа барча дўконлар ёпилади. Мактаб таътиллари 16 ноябргача узайтирилади. Бельгия чегаралари ҳозирча очиқ қолмоқда, лекин мамлакатга ташриф буюриш тавсия этилмайди.

Бундан ташқари, меҳмондорчиликка бир кишидан кўп одам ташриф буюриши ман этилади. Дафн маросимларида эса 15 тагача одам иштирок этиши мумкин. 

Бельгия, шунингдек, тиббий маълумотга эга бўлган талабалар, нафақахўрлар ва ўқитувчиларни ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашга сафарбар қила бошлаган. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига ҳаддан ташқари оғирлик юкланаётгани сабабли, касалларни даволаш учун қўшни давлатларга юбориш бошланган.

Бельгияда коронавирусга чалинганлар 412 мингдан ошган. 11 минг 452 киши вафот этган. 

Дунёда коронавирус юқтирганлар 46 миллиондан ошди. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин бельгия

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг