Европа лигаси ўтиш босқичига курьа ташланди
Спорт
−
18 Декабрь 2023
3728Бугун, 18 декабрь куни Ньон шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасидан (ЕЧЛ) кейинги ўринда турувчи Европа лигасининг (ЕЛ) ўтиш босқичига курьа ташланди.
Қуръа ташлаш маросими франциялик таниқли футболчи, ЕЛ ғолиби Жюлен Эскюде иштирокида ўтказилди. Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган Франциянинг “Ланс” клуби чорак финал йўлланмаси учун Германиянинг “Фрайбург” жамоаси билан тўқнаш келадиган бўлди.
Қуръа натижлари:
“Фейнорд”-“Рома”;
“Милан”-“Ренн”;
“Ланс”-“Фрайбург”;
“Янг Бойз”-“Спортинг”;
“Бенфика”-“Тулуза”;
“Брага”-“Қорабоғ”;
“Галатасарай”-“Спарта”;
“Шахтёр-“Марсель”.
Бу жуфтлик ғолиблари гуруҳ босқичида 1-ўрин эгалари билан баҳслашади
Маълумот учун, жорий мавсум ЕЛнинг финал ўйинига Ирландия пойтахти Дублин шаҳри мезбонлик қилади.